Focus School Тошкeнт санъат мактаби янги гуруҳига қабул эълон қилди. Йўналиш: «Кинорежиссёрлик ва актёрлик маҳорати».
Устахонанинг бадиий раҳбари — кўплаб халқаро мукофотлар совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, кинорежиссёр, сценарийлар муаллифи — Зулфиқор Мусоқов.
Дарслар рус ва ўзбeк тилида олиб борилади.
Қабул ҳақида маълумот:
- Махсус маълумот керак эмас;
- Қабул ёши — 16 ёшдан катта;
- Қабулдан олдин суҳбат ўтказилади.
Дастур ҳақида:
Дарслар аудиторияда, «Ижодий устахона»да ҳамда кўпгина Ватанимиз киноижодкорлари билан «Worshop» дастури асосида ўтказилади.
Баъзи фанлар ҳақида:
- Ижод психологияси;
- Республикамиз ва бутун жаҳон кинематографиясига назар;
- Актёрлар билан ишлаш маҳорати;
- Операторлик маҳорати;
- Бадиий фильм драматургияси;
- Сериаллар драматургияси;
- Реклама роликлари;
- Монтаж;
- Фильмнинг овоз ечилмаси;
- Продюсерлик;
- Кино ишлаб чиқариш ва бошқалар.
Муҳим:
Ариза топширишдан аввал ўқишга кириш мақсадларингизни аниқлаб ўтинг. Имтиҳондан ўтганингиздан сўнг ҳар куни амалий машгъулотлар ва уй вазифаларини бажаришга тайёр бўлишингиз лозим.
Қабул 15 майга қадар давом этади.
Ўқиш муддати: 10,5 ҳафта.
Ҳафта давомида дарс 4 кун: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари ўтилади.
Ўқиш нархи — 1,6 млн сўм.
Батафсил маълумот ва аризани сайт орқали топшириш мумкин. Мурожаат учун телефон: (99) 827-72-27, (93) 547-17-98.
Мактаб ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истаганлар учун 10 май куни 18:30 дан 20:30 гача бўлиб ўтадиган бепул «Очиқ дарс»га рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд. Кириш бепул, аммо йўлланма бўйича рўйхатдан ўтиб, email орқали таклифномага эга бўлиш лозим.
Рўйхатдан ўтиш учун йўлланма: https://goo.gl/awzYIK.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.