Ўзбекистонлик Жамшид Тўраев икки бармоқда тортилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди, дея хабар қилдиГиннес рекордлари сайти.
У бир дақиқа давомида фақатгина ўрта бармоқларидан фойдаланган ҳолда 19 маротаба тўлиқ тортила олди. Аслида эса Тўраев 25 марта тортилди, бироқ 6 мартаси ўрнатилган талабларга мос келмагани сабабли ҳисобга олинмади.
Рекордни рўйхатга олиш аризасида маълумоти бўйича ҳуқуқшунос бўлган 37 ёшли спорт энтуазисти беш йил давомида тайёргарлик кўрганини маълум қилган.