Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазири Гао Хучэн Ўзбекистонга ташриф буюрди. У 3 май куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида музокаралар ўтказди, дея хабар қилдивазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорлик ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

ХХР Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида етакчи ўринни эгаллайди. 2014 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 4,75 млрд долларни ташкил этган.