Тошкент марказида жойлашган Orzu супермаркети ёпишга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур маълумотни «Газета.uz»га супермаркет маъмуриятидаги ахборот манбаси тасдиқлади.

13 май куни City Center Orzu`нинг Фейсбук-саҳифасида маҳсулотларга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилинган эди. Бир кун кейинроқ супермаркет жамғарма карта эгаларига йиғилган маблағларни чегирмали маҳсулотларга алмаштириб олиш таклиф қилинди.

«Газета.uz»га маълум бўлишича, май ойи охирида супермаркет реконструкция учун ёпилиши режалаштирилган. Шундан сўнг у korzinka.uz тармоғининг бир қисмига айланади.

Orzu супермаркети 2013 йилнинг 5 октябрь куни City Center Orzu савдо-кўнгилочар комплекси базасида очилган эди. Мажмуадаги фудкорт, дўкон ва кўнгилочар масканлар одатий шаклда ўз ишини давом эттиради.