Чоршанба куни Тошкентдаги Orzu супермаркетининг ёпилиши ва унинг ўрнига korzinka.uz`нинг навбатдаги филиали очилиши маълум бўлган эди.

«Газета.uz» korzinka.uz тармоғи Ўзбекистон пойтахтида тез орада яна иккита супермаркет билан бойишидан хабардор бўлди.

«Orzu биз учун ҳар доим орзу бўлган. Биз Orzu савдо-кўнгилочар мажмуасида навбатдаги маркет очилиши таклифини олганимиздан хурсандмиз», — деди таҳририятимизга korzinka.uz вакили.

«Шаҳар марказида қулай жойлашган мазкур савдо майдончасини Ўзбекистондаги биринчи савдо-кўнгилочар марказ деб аташга ҳақлимиз ва биз учун жуда рамзий маънога эга бўлиб, эндиликда унда мамлакатда биринчи бўлиб korzinka.uz супермаркетлар тармоғи эшиклари очилади», — дея қайд этди компания вакили.

Тез фурсатларда Буюк ипак йўли кўчасида бунёд этилган янги Salom савдо-кўнгилочар мажмуаси («Салом» чойхонаси яқинида) ва собиқ авиазавод (ТАПОиЧ) яқинида жойлашган янги савдо-кўнгилочар мажмуада ҳам korzinka.uz супермаркетлари очилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, супермаркетлар тармоғидагиларнинг айтишича, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ҳам korzinka.uz филиаллари жойлашадиган биноларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.