Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоалари ўртасида 2 инюнь куни ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабарида келтирилишича, бу миллий терма режаларининг ўзгаргани билан боғлиқ. Бошқа тафсилотлар маълум қилингани йўқ.

Айни пайтда Жаҳон чемпионати-2018 тўртинчи саралаш босқичига тайёргарлик доирасида учрашув ўтказиш учун бошқа терма жамоани Тошкентга таклиф этиш борасида музокаралар ўтказилмоқда.

7 июнда Ўзбекистон ва Канада термаларининг ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган, у Австрияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон термасининг ЖЧ тўртинчи саралаш босқичи доирасидаги биринчи ўйини Тошкентда 1 сентябрь куни Сурия жамоасига қарши бўлиб ўтади.