«Пахтакор» футбол жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов шанба куни Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур доирасида «Нефтчи» жамоасига қарши кечган учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг истеъфога чиқди.
Григорий Колосовский жамоа бош мурабийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилинди футбол жамоаси сайтида.