14 июнь куни Халқаро донорлар куни нишонланади. Мазкур санага бағишлаб инсонларни бир-бирига нисбатан ғамхўрлик қилиш ва жамиятдаги жипсликни мустаҳкамлашга чақирувчи турли акциялар ўтказилади.
«Правда Востока» нашрининг ёзишича, ихтисослашган тиббиёт муассасаларида ташкиллаштириладиган тадбирларда ўз вақтида топширилган қон туфайли ҳаёти сақлаб қолинган инсонлар тарихи сўзлаб берилади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида доимий равишда донорлик ҳаракатини ривожлантиришда беғараз иштирок этаётган донорлар ва шахсларни рағбатлантиришни ҳам ўз ичига олган байрамлар бўлиб ўтади. Биринчи навбатда Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг олти нафар аҳолисига «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони ва моддий мукофот тақдим этилади.
«Инсон организмида қандайдир бузилишлар содир бўлса дори ичамиз. Бироқ ҳамма дорилар ҳам бир томчи соғлом қон ўрнини босолмайди. Шу сабабдан ҳам донорлик ҳаракатининг ривожланиши муҳим», — дейди Республика донорлик маркази қон донорлиги бўлими раҳбари Мукаррам Пўлатова.
«Қон оққон, камқонлик ва бошқа кўплаб оғир касалликларини даволашда ёрдам беради. Бирорта ҳам юрак жарроҳлик амалиёти қон қуйишсиз ўтмайди, авария ва бошқа ҳодисалардаги шикастланишларни айтмаса ҳам бўлади. Қон қуйиш бундай аралашувларни ўтказишда кўп сонли инсонлар умрини қутқаради, оналик ва болаликни муҳофаза қилиб, эндигина дунёга келган гўдаклар ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолади».
Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб 155 мингдан зиёд киши донорлик қонини топширди. Уларнинг 27 мингга яқини Республика донорлик марказида бу ишни амалга оширди.