Ўзгидромет хизмати хабарига кўра, 15-16 июнь кунлари Ўзбекистонинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ва жала ёғиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғ ҳудудларида 17 июндан сел келиш хавфи мавжуд.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +23…+25, кундузи — +39…+41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +18…+23, 15 июнда кундузи — +30…+35, 16 июнь куни — +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача тезлашади. Ҳарорат 15 июнь кечаси — +23…+28, 15 июнь кечаси — +19…+24, кундузи 15 июнда — +30…+35, 16 июнда — +33…+38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача тезлашади. Ҳарорат кечаси — +21…+26, кундузи 15 июнда — +33…+38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача тезлашади. Ҳарорат кечаси — +21…+26, кундузи 15 июнда — +33…+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача тезлашади. Ҳарорат кечаси — +21…+26, кундузи 15 июнда — +33…+38, 16 июнда — +32…+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +15…+20 даражагача тушади, кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади.