«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ интернет-нашрларида эълон қилинган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши муносабати билан темир йўл алоқасининг чекланиши тўғрисидаги хабарларни расман инкор этди. «Газета.uz» бу ҳақда душанба куни хабар қилган эди.
Темир йўл компанияси сайти хабарида 16-24 июнь кунлари темир йўл транспорт ҳаракатининг тўхтатилиши тўғрисидаги хабарларнинг асоссиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамияти раҳбарияти, азиз ватандошларимиз ҳамда юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонларга шуни маълум қиладики, юқорида кўрсатилган кунларда маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги барча поездлар ҳеч қандай ўзгаришсиз белгиланган жадвал асосида ҳаракатланишда давом этади", — қайд этилади хабарда.
Поездлар ҳаракати жадвалида қўшимча ёки ўзгартиришлар бўлса, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий веб сайтида эълон қилинади, дейилади хабарда.