«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудудий кенгашлари қошида фаолият кўрсатаётган «Мунозара» тўгараклари аъзолари ўртасида июнь ойининг учинчи ўн кунлигида якка (индивидуал) тартибдаги «Мунозара» республика турнири ўтказилиши режалаштирилмоқда. Танловнинг республика босқичи Хоразм вилоятида ўтказилади.
Турнирда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. Танлов ғолиблари ноутбук, планшет, «Камолот» кутубхонаси" китоблар тўплами каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Якка тартибдаги «Мунозара» республика турнирида 14-18 ёш тоифаси учун «Маданиятлар хилма-хиллиги ягона маданиятдан муҳим», «ОАВ бола тарбиясида асосий иштирокчи», «Мактаб формаси таълим олиш учун зарур»; 19-23 ёш тоифаси учун «Мунозаралар муаммони ҳал этишнинг самарали ечими эмас», «Глобал иқлим ўзгаришларига технологиялар сабабчи», «Дарс жараёнида телефондан фойдаланиш фойдали»; 24-30 ёш тоифаси учун «Тараққиёт ўз-ўзидан таназзулга олиб келади», «Муқобил энергия манбалари ўзини оқлаган» ва «Ёшлар ҳаётида ижтимоий тармоқлар муҳим ўрин тутади» мавзуларида ўтказилади.
Танловда иштирок этишни истаганлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига мурожаат этишлари мумкин.