Тошкентдаги Турин политехника университети ҳужжатлар қабул қилиш муддатини узайтирди, дея хабар қилди ОТМ матбуот хизмати.
Абитуриентларга янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳужжатларни топшириш ва онлай рўйхатдан ўтиш муддати 8 июль 18:00 га қадар узайтирилди.
Абитуриентлар учун 16 июндан физика, 21 июндан эса математика фанидан кириш имтиҳонлари бўйича бепул консультациялар берилмоқда. Батафсил маълумотлар — университет сайтида.
Аввалроқ хабар берганимиздек, янги ўқув йилида Тошкентдаги Турин политехника университети 350 нафар бакалаврни қабул қилади. Бу ўтган йилга исбатан 100 нафар кўп дегани.