Тошкентда Оҳангарон шоссесидан шаҳар марказигача бўлган йўлни қисқартирувчи Тараққиёт кўчасининг янги қисмини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.
Тошкент механика заводи (собиқ «ТАПОиЧ») бўйлаб кесиб ўтадиган олти қаторли йўлнинг узунлиги 2,9 километрни ташкил этади, дея хабар қилди «Ўзавтойўл» компанияси матбуот хизмати.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2016/06/FB1Agh14672922123678_b.jpg)
Йўлнинг очилиши натижасида Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчалари қисмларида автомобиллар тирбандлигининг камайиши кутилмоқда.
«Ўзавтойўл» маълумотларига кўра, автомобиль йўли қурилишида йўл тўшамаси конструкциясининг янги усулидан фойдаланилмоқда. Ушбу усул йўл сифатини ошириш баробарида, асфальтабетон қоришмаси сарфини камайтиради.
Янги йўлни сентябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.