2016 йилнинг биринчи ярмида Россияда GM Uzbekistan ишлаб чиқарган 8574 дона янги автомобиль сотилди. Ушбу рақамлар Европа бизнеси ассоциацияси Автоишлабчиқарувчилар қўмитаси маълумотларидан ўрин олди.

Ўтган йилнинг биринчи ярми билан солиштирилганда садо ҳажми 17 фоизга пастлаган (10357 автомобиль). Июнда Россияда 1136 дона GM Uzbekistan автомобили сотилди. Ўтган йилнинг июнида эса 1735 дона автобиль сотилиб, машиналар савдоси ҳажми 35 фоизга камайган.

Январь-июнь ойларида Россияда жами бўлиб 672,1 минг автомобиль сотилди. Бу эса 2015 йил биринчи ярмига нисбатан 14 фоиз кам (782,4 минг) демакдир.