«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг тунги HY274 рейси самолёти Истанбул вақти билан 9:04 да Истанбулдан Тошкентга парвоз қилди.
Ўзбекистон пойтахти аэропортидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, самолётнинг 14:55 да Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Рейс Туркияда ҳарбий тўнтарилишга уриниш ва Истанбулдаги Отатурк аэропортининг ёпилиши муносабати билан тўққиз соатдан зиёдроқ вақт давомида ушлаб қолинган эди.