Душанба куни Олмаотанинг Олмали туманида отишма овозлари эшитилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz"нинг Қозоғистон собиқ пойтахтидаги ахборот манбаси.
Мавжуд маълумотларга кўра, отишма маҳаллий вақт билан 11−11:30 атрофида маҳаллий ИИБ яқинида содир бўлган.
Айни пайтда туман қуршаб олинган, махсус амалиёт ўтказилмоқда. Шаҳар ички ишлар департаменти фуқаролардан уйдан чиқмаслик ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ бўлишни сўради.
Хабар янгиланмоқда.