Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Рио-де-Жанейрога (Бразилия) чартер рейсларини амалга оширади, хабар қилди ташувчи матбуот хизмати.

Тошкент — Рим — Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича рейс 1 августда, Рио-де-Жанейро — Рим — Тошкент рейси эса 22 августда амалга оширилади.

Парвозлар Boeing-767 лайнерида амалга оширилади. Ҳар икки томонга чипталар нархи — 6,56 млн сўм.

Эслатиб ўтамиз, 5−21 августда Рио-де-Жанейрода XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.