28 июль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26 июлда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.