Ўзбекистон ҳудудларида йирик савдо-кўнгилочар марказларнинг очилиши давом этмоқда. «Янги ҳаёт» деб номланган навбатдаги мажмуа Навоийда иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Беш қаватли иншоотда озиқ-овқат, кийим-кечак дўконлари, мебеллар салони ва маиший техника савдоси, кўнгилочар масканлар ва кинотеатр ўрин олган.

Новвойлик цехида нон маҳсулотларининг 30, ширинликларнинг 40 тури тайёрланмоқда.

Мажмуа тадбиркор Абдукарим Саксонов ташаббуси билан бунёд этилди.