GM Uzbekistan ҚК МДҲ давлатларида Ravon дилерлик тармоқларини кенгайтириш доирасида 11 август куни Украинада янги брендининг тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда компания ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Украинада Ravon`нинг Matiz, R2 (Spark) ва Gentra автомобиллари намойиш этилди. Йил охирига қадар маҳсулотлар сафи R4 (Cobalt) билан тўлдирилади.

Худди шу куни Россияга Nexia R3 автомобилларининг биринчи партияси жўнатилди, дейилади хабарда.

GM Uzbekistan яқин истиқболда Ravon брендини МДҲнинг бошқа давлатлари бозорларига ҳам олиб чиқишни режалаштирмоқда. Кузда Озарбайжон, Беларусь ва Туркманистонда бренд тақдимотлари ўтказилади.