Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 12 августдаги фармони билан Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат Ҳукумат портали хабар бермоқда.

Исламджан Эргашходжаев (1970 йил таваллуд топган, Тошкент давлат юридик институти битирувчиси) мартдан буён маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшлар масалалари бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бунга қадар — 2011 йилдан Пскент туман ҳокими лавозимида ишлаган.

Унгача эса Оҳангарон туман прокурори (2011 йил), Оҳангарон шаҳар прокурори (2009−2011) ва Тошкентнинг Миробод туман прокурори (2004−2009) сифатида иш олиб борган. 1999−2004 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Исламджан Эргашходжаев пойтахт вилояти маъмурияти раҳбарлигига мазкур лавозимда ярим йилдан кўпроқ — февраль бошидан фаолият кўрсатиб келаётган Содиқ Абдуллаев ўрнига тайинланди.