8 август куни GM Uzbekistan дилерлик тармоқлари автосалонларида янги Nexia модели савдоси бошланган эди. 18 август куни Nexia`нинг дастлабки харидорлари ўзларининг янги автомобиллари калитларини қабул қилиб олди, дея хабар қилди GM Uzbekistan матбуот хизмати.

Пойтахтдаги Driver’s Village дилерлик марказида харидорларга автомобиллар тантанали равишда топширилиб, бонус сифатида автоаксессуарлар ҳам тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Андижон вилоятидаги GM Uzbekistan заводи конвейерларида эски авлод Nexia автомобилининг сўнгги нусхаси чиқди. У 20 йил давомида — 1996 йил июлидан буён чиқарилаётган эди.