Жиззахда «Китоб олами» тармоғининг китоб мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан очилган мажмуада 20 минг нусхадан зиёд турли китоблар сотилмоқда.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2016/08/vHssQx14718850516277_b.jpg)
Мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги китоб тармоқларида бўлгани каби, бу ерда ҳам алоҳида болалар бўлими, мавзулар бўйича пештахталар, кўргазмалар ташкил этилган.