1 сентябрь куни Тошкентнинг 12 жойида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ва халқ сайиллари бўлиб ўтади. Пойтахт ҳокимияти матбуот хизматининг хабар қилишича, байрам тадбирлари 11:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар рўйхати
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
- Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи;
- Бобур номидаги истироҳат боғи;
- Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи;
- Фурқат номидаги истироҳат боғи;
- Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи;
- Тошкент ҳайвонот боғи қаршисидаги майдон;
- Давлат цирки қаршисидаги майдон;
- Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази қаршисидаги майдон;
- «Бахт диёр» гузари қаршисидаги майдон;
- «Локомотив» истироҳат боғи;
- «Қуёшча нури» истироҳат боғи.