5 сентябрдан «Ўзбекистон» тезюрар поезди ҳар куни «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди, хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Оралиқ масофа олти соатда босиб ўтилади. Поезд Поп, Қўқон ва Марғилон станцияларида тўхтайди.

Поезд Тошкентдан 8:05 да отланиб, Андижонга 14:05 да етиб боради. 15:25 да эса Андижонга ортга қайтиб, пойтахтга 21:25 да кириб келади.

Таркиб уч турдаги вагонлардан иборат: Econom класс — 45 минг сўм, Business — 68 минг ва VIP — 130 минг сўм.