Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги Дэвис Кубоги плей-офф учрашувлари 2:3 ҳисобига меҳмонлар фойдасига якунланди.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида бўлиб ўтган Денис Истомин ва Генри Лаксонен ўртасидаги тўрт соатлик баҳсда мухлислар 51 гейм ва 3 тай-брекка гувоҳ бўлди. Якунда 6:7, 7:6 (3), 7:6 (6) натижа қайд этилди. Учрашувнинг умумий ҳисоби — 2:2.

Ҳал қилувчи яккалик Жўрабек Каримов ва Антуан Бельер ўртасида кечди. Учрашув Швейцария жамоаси фойдасига якунланди — 2:6, 4:6, 7:6, 3:6.