16 сентябрь куни Тошкентдаги «Яккасарой» масжидида капитал таъмирдан кейинги биринчи жума намози ўқилди. Намозни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўқиди, дея хабар қилди Диний ишлар бўйича қўмита матбуот хизмати.

«Яккасарой» масжиди 100 йилдан зиёдроқ тарихга эга. Янгиланган масжид биносида бир вақтнинг ўзида 1000 намозхон ўз ибодатини адо этиши мумкин. Масжид деворларининг баландлиги 23 метр, минорасининг баландлиги эса 31 метрга тенг.

Намоздан сўнг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов ҳақига хайрли дуолар қилинди.