Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ғўзапоядан ёғоч пайрахали плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий заводлар ишга тушади. 22 сентябрь кун шу ҳақдаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Лойиҳалар ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг июнь ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи вақтида имзоланган шартномалар доирасида амалга оширилмоқда.

Бозоргир импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар Жиззах вилоятидаги «Жиззах қурилиш зийнати» ХФ (йилига 10 минг куб метр), Сурхондарё вилоятидаги «Термиз-таъминот» ХК (10 минг) ва Тошкент вилоятидаги Seowon Kiup ХК (30 минг) қувватларида ишлаб чиқарилади.

2017 йил сўнгига қадар ишга туширилиши лозим бўлган учала лойиҳанинг умумий мўлжалланган қиймати 7,3 млн доллар эквивалентига тенг. Улар компанияларнинг ўз шахсий маблағлари, миллий ва хорижий банклар кредитлари ҳамда тўғридан-тўғри чет эл компанияси (Seowon Kiup) инвестицияси ҳисобидан молиялаштирилади.