Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироличаси Момрачавонгса Сирикат Китиякарага таъзия изҳор этилган мактуб йўллади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Мактубда Шавкат Мирзиёев атоқли давлат арбоби, Таиланд Қироллиги халқ раҳбари Пумипон Адульядет вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган. У қироллик оиласи ва бутун Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирди.