Ўзбекистон ҳукуматида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини тубдан ўзгартириш, шу жумладан, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Facebook`даги саҳифасида хабар қилинди.

Хабарда келтирилишича, уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли мазкур қарор қабул қилинди.

Айни пайтда 2001 йилда Коммунал хизмат вазирлиги (1992 йилгача — Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги) базасида ташкил этилган «Ўзкоммунхизмат» агентлиги мазкур соҳада мутасадди орган ҳисобланади.