UZINFOCOM маркази иштирокчилари «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» аниқлаган интернет-акцияси якунларини ўтказди.
Ўтган йилдан буён Meros.uz сайтида бўлиб ўтган овоз беришлар якунига кўра қуйидаги етакчилар аниқлаб олинди:
- Регистон ансамбли (Самарқанд);
- Игорь Савицкий номидаги санъат музейи (Нукус);
- Тошкент телеминораси (Тошкент);
- Форумлар саройи (Тошкент);
- Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд);
- Ичан қалъа қадимий шаҳри (Хива);
- Гўри Амир мақбараси (Самарқанд).
Тақдирлаш маросими INFOLIB-2016 кутубхона ҳафталиги доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди.
Етти объект раҳбарларига Ўзбекистоннинг етти мўъжизасидан бири мақомини тасдиқловчи хотира сертификат-тахтачалари топширилди.