Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.
Рўйхатни 514 бандгача қисқартириш (жорий йил қабул қилинган амалдаги рўйхатда — 1169 дори воситаси) таклиф қилинмоқда. Жумладан, рўйхатга 192 монопрепарат (ҳозирда — 186) ва 322 комплекск дори воситаси (983) киритилган.
Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхатини қабул қилиш Президент в. б. томонидан яқиндаги қабул қилинган «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.