26 ноябрь куни Екатеринбургда (Россия) аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича «Ратиборец 5» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Кечанинг асосий баҳсида ўзбекистонлик полвон, К-1 ва унифайт бўйича Осиё чемпиони, кикбоксинг бўйича спорт устаси Александр Столяров (13−5−0, 7 КО) жанг олиб борди.
Столяров 120,2 кг вазн тоифасида россиялик Евгений Гонтарёв (2−2−0) билан рейтинг жангини ўтказди. Александр биринчи раунднинг 3-дақиқасида ўзига хос усул билан рақибини мағлубиятга учратди.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2016/11/6umQN414803343452824_b.jpg)
Ўзбекистон вакили ММАда 2013 йил июлидан буён иштирок этиб келмоқда. Бугунги кунга қадар Столяров 18 жанг ўтказиб, 13 маротаба ғалаба қозонди ва уларнинг 12 тасини муддатидан олдин якунлади.