Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 132-сайлов участкасида овоз берди.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2016/12/I1sR4w14808309361983_b.jpg)
Daryo нашри мухбирининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев участкага ўз оила аъзолари билан биргаликда ташриф буюрди. Мазкур участкада рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 2352 нафарни ташкил этади.