Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга табрикнома йўллади, дея хабар қилди Туркманистон Давлат ахборот агентлиги.
Мактубда Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг юқори даражаси, шунингдек, келгусида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар йўналишларда ўрнатилган сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани қайд этилади.