Кутилмаганда бошланган совуқлар ва биринчи қор беихтиёр қиш келганини ва Янги йил байрамига оз фурсат қолганини эслатди. Янги йил байрамлари ҳар йили сеҳрли муҳит, яқинлар ва дўстлар билан хурсандчилик учрашувлари, янги йил тўғрисидаги севимли фильмлар ва албатта арча остидаги совғалар демакдир.

Барча совға олишни яхши кўради. Аммо яқинларингизга совға улашиш, ўзингиз совға олгандаги завқдан кам эмас. Айнан шу ерда қийинчиликлар бошланади. Янги йил учун қандай совға танлаш керакки, у ўз эгаси дидига мос келсин ва уни хурсанд қилсин?

Рақамли технологиялар ривожланиши билан янги йил байрамига ажойиб совға — турли гаджетлар ва компьютерлар бўлиши сир эмас. Хотин ва опа-сингилларга дугоналар билан суҳбатлашиш ва сериаллар кўриш учун катта планшет, хўжайинга ишлаш учун бақувват ноутбук, дизайнер-укага катта монитор. Болалар эса янги ўйин компьютеридан осмонга сакрайдилар, ахир таътилда зерикиш йўқда!

Одатда совғаларни харид қилишни охирги кунларга қолдирамиз, кейин эса бошимиз оғган томонга қараб югурамиз. Бу «одатга» ўзгартириш киритиш вақти келди. Масалан, уйдан ёки офисдан чиқмаган ҳолда интернет-дўкондан харид қилиш.

Avtech компанияси 15 йилдан буён Ўзбекистон аҳолисига замонавий компьютерларнинг ва оргтехниканинг, мониторлар ва дастурий таъминотнинг барча турларини таклиф қилиб келади. Avtech нинг энг муҳим устунлиги — компания таклиф этадиган барча моллар ассортиментидан исталган вақтда ва об-ҳавода интернет-дўкон орқали харид қилиш имкониятидир.

Avtech интернет-дўконида маҳсулотларни харид қилиш нимаси билан фойдали?

  • Вақт сарфлаб турли дўконлардан нарса қидирмайсиз, барча харидларни қулай уй ёки офис шароитида ўтириб онлайн амалга оширишингиз мумкин;
  • Каталогда энг инжиқ харидорлар учун ҳам мос келадиган планшетлар, ноутбуклар, компьютерлар ва қўшимча қурилмаларнинг кенг ассортименти тақдим этилган;
  • Барча маҳсулотлар тўлиқ маълумотлар билан келтирилган ва уларни бошқа маҳсулотлар билан солиштириш имконияти мавжуд;
  • Тажрибали маслаҳатчилар ҳар доим энг яхши вариантни танлаш ва саволларга жавоб беришга тайёрлар;
  • Харидлар учун нақд пул, терминал, Click, Websum, Uzcard тўлов тизимлари ёки пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин;
  • Харидларингиз бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб курьер орқали тўғри қўлингизга етказиб берилади;
  • Товарлар нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилган;
  • Кейинги харидларда ишлатиш мумкин бўлган бонусли баллар тизими мавжуд;
  • Барча техникага 1 йиллик кафолат (ўзига хос шартларда муддат узайтирилади);
  • Малакали усталари бор сервис маркази.

27 декабрга қадар Avtech бир нечта бонусли акциялар ўтказмоқда, унда иштирок этиб 20% гача чегирмаларга, бонус балларига ва қуйидаги совғалардан бирига эга бўлиш мумкин:

  • 1 та Avtech AIO6270 моноблокига;
  • 2 та уй учун Avtech DualCore G1840 компьютерларига;
  • 2 та Lenovo V310−15ISK 15,6″ ноутбукларига;
  • 20 та Avtech M1015 планшетларига.

2016 йил охирига қадар сайтдан рўйхатдан ўтишга эквиваленти 5000 сўм бўлган бир бонусли балл тақдим этилади. Уни исталган вақт ишлатиш мумкин.

«Дўстингни олиб кел» акцияси бўйича дўстларингиз харидларидан бонус балларини қўлга киритиш мумкин.

Янги йил муносабати билан Avtech, Facebook ижтимоий тармоғида ва 1 дан 27 декабрга қадар сайтдан харид қилганлар орасида иккита танлов ўтказмоқда.

Facebook тармоғидаги танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
  • Бизнинг саҳифамизга обуна бўлиш https://fb.com/avtech.uz
  • Ушбу хабар остидаги Like тугмасини босиш
  • Хабар билан ўз саҳифангизда ўртоқлашиш (Биз сиз ростдан ҳам ўртоқлашганингизни кўришимиз учун созламаларда «Доступно всем» кўрсатинг)
  • Хабар остида «Avtech дан совға олишни истайман» («Хочу подарок от Avtech!») изоҳини қолдириш
  • Ғолиблар тасодифий танлов орқали аниқланади.

Avtech.uz сайтида иштирок этиш учун эса, 1 дан 27 декабрга қадар сайтдан исталган суммага харидни амалга ошириш лозим.

Танловда фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида. Махсулотлар сертификатланган.