2−4 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилади, 3 февралда айрим жойларда кучли ёмғир, 3−4 февраль кунлари қорга айланиши кутилмоқда. 4−6 февралда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, кечаси −12…−7, кундузи — −5…0 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, 3 февраль куни — ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2 февраль куни кечаси +2…+4, кундузи +6…+8, 3 февраль куни кундузи ва кечаси — 0…+2 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, 2−3 февраль кунлари айрим жойларда қор ёғади, 4−5 февраль кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −8…−3 дан −12…−7 гача атрофида, кундузи 2 ва 5 февраль кунлари — 0…+5, 3−4 февраль кунлари −6…−1 даража атрофида бўлади. Устюрт бўйлаб кечаси −10…−5 дан −17…−12 гача, кундузи 3−4 февраль кунлари — −10…−5, 5 февралда — −5…0 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 февраль куни айрим жойларда ёмғир, 3 февраль куни ёмғир қорга айланиб ёғади, 4−5 февраль кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3 февраль куни 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 февраль куни −2…+3, кундузи — +2…+7 даража, 3 февраль куни кечаси ва кундузи −3…+2 даража, 4−5 февраль кунлари кечаси — −12…−7, кундузи — −5…0 даража атрофида бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 февраль куни ёмғир, 3 февраль куни ёмғир қорга айланиб ёғади, 4 февраль куни айрим жойларга қор тушиши мумкин, 5 февраль куни ёғингарчиликлар кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3−4 февраль кунлари 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2 февраль куни кечаси — 0…+5, кундузи — +4…+9 даража, 3 февраль куни кечаси ва кундузи — 0…+5; 4 февраль куни кечаси −7…−2, кундузи — −5…0; 5 февраль кечаси — −7…−12, кундузи −2…+3 даражани ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 февралда ёмғир, 3 февралда ёмғир қорга айланиб ёғади, 4 февраль куни бир оз қор тушиши мумкин, 5 февраль куни ёғингарчиликлар кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3−4 февраль кунлари 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2 февраль куни кечаси — 0…+5, кундузи — +5…+10 даража, 3 февраль куни кечаси ва кундузи — 0…+5; 4 февраль кечаси ва кундузи −5…0; 5 февраль куни кечаси — −12…−7, кундузи −2…+3 даража атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 февраль куни ёмғир, 3 февраль куни ёмғир қорга айланиб ёғади, 4 февраль куни бир оз қор тушиши мумкин, 5 февраль куни ёғингарчиликлар кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3−4 февраль кунлари 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2 февраль куни кечаси −2…+3, кундузи — +2…+7 даража, 3 февраль кунлари кечаси ва кундузи — 0…+5 даража; 4−5 февраль кунлари ҳароратнинг −12…−7, кундузи −5…0 гача тушиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 2−4 февраль кунлари қор ёғиши, айрим жойларда кучайиши ва қор кўчкиларини келтириб чиқариши мумкин, 5 февраль куни ёғингарчиликлар бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ғарбга ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 3−4 февраль кунлари 18−23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 февраль куни −10…−5, кундузи — −5…0 даража, 3−4 февраль кунлари кечаси −13…−8, кундузи — −7…−2 даража, 5 февраль кечаси −13…−8, кундузи — −10…−5 даража бўлади.