Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Пекинда Хитой Олий халқ прокуратураси бош прокурори Цао Цзяньмин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув якунлари бўйича 2017−2018 йилларда ҳамкорлик дастури имзоланди.
Томонлар Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва ХХР Олий халқ прокуратурасининг Давлат прокурорлар институти ўртасида ўзаро англашув Меморандумини ҳам имзолади.