Ўзбекистон пойтахти марказидаги собиқ ҳайвонот боғининг 12 га майдондаги ҳудудида Бобур номли Тошкент марказий истироҳат боғи қурилмоқда.

Бўлғуси боғ панжарасига ўрнатилган эскизларига назар ташланса, боғ барча ёшдаги кишилар учун сайр қилиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш учун жойга айлантирилишини кўриш мумкин.

Сайр учун йўлаклар ва кўплаб ўриндиқлардан ташқари, бу ерда югуриш ва велосипед ҳайдаш учун йўлаклар, футбол майдонлари ва очиқ тренажёрларни бунёд этиш режалаштирилган.

Боғда 150 ўринга мўлжалланган пешайвонли кафе, марказдаги оролчада эса тўй маросимлари ва фотосессиялар учун махсус майдонча ташкил этилади. Сув ҳавзаси қирғоғида кемалар учун пирс қурилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, янги боғ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — 1 июнда очилиши режалаштирилган.

Фото