Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт чорраҳаларида қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш тўхтатилгани тўғрисидаги гап-сўзларни расман инкор қилди.
ЙҲХБ вакили «Газета.uz"га ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган ушбу гап-сўзларга изоҳ берар экан, уларни ишончсиз деб атади. Камералар барча улар ўрнатилган 115 та чорраҳада одатдаги режимда ишламоқда.
Бошқарма вакили ҳайдовчиларни гап-сўзларга ишонмаслик ва Йўл ҳаракат қоидаларига риоя этишга чақирди.