«Сувсоз» корхонаси 28 мартдан Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув ўтказиш тармоқларида босимнинг пасайтирилиши ва совуқ сувнинг ўчирилиши режалаштирилгани тўғрисида хабар қилди. Бу сув қувурлари тармоғида таъмирлаш-профилактика ишларининг олиб борилиши ва баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.
28 март 9:00 дан 29 март 9:00 гача
Олмазор туманининг: Мирзо Ғолиб, Беруний ва «Ҳислат» маҳаллалари — сув бўлмайди.
Олмазор туманининг: «Чиғатой», «Оқтепа», «Олимпия» маҳаллари — сув босими пасаяди.
29 март 9:00 дан 30 март 9:00 гача
Учтепа туманининг: «Катта Қаъни», «Фозилтепа» маҳаллари, Изза мавзеси, Изза тор кўчалари — сув бўлмайди.
30 март 9:00 дан 31 март 9:00 гача
Юнусобод туманининг: Бодомзор, Фирдавсий, Янгитарнов, Шивлий, Боғишамол кўчалари, Польша элчихонаси;.
Яккасарой тумани: Ракат мавзеси, «Тўқимачи» маҳалласи, Жамбул кўчалари тор кўчалари билан, Боғибўстон кўчаси Жамбул кўчасидан Ат-Термизий кўчасигача, Ҳазиний кўчаси, Эҳтиром кўчаси 3-тор кўчаси, Шоҳжаҳон кўчаси Ат-Термизий кўчасидан Тўқимачилик институтигача, Муқимий кўчасидаги 1, 3, 5, 7-уйлар — сув бўлмайди.
Сув босимининг камайиши — Юнусобод тумани: Ц-4 мавзеси.
Яккасарой тумани: Шота Руставели кўчаси Чўпонота кўчасидан Бобур кўчасигача.
4 апрель 9:00 дан 5 апрель 21:00 гача
Сув бўлмайди — Чилонзор тумани: 1- ва 2-мавзелар, «Қозиробод», «Ю.Агзамова» маҳаллалари, Нурхон кўчасидаги № 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 10а, 11, 12 уйлар, Нурхон тор кўчалари;
Яккасарой тумани: Шота Руставели кўчасидаги №120, 122, 87 уйлар, Ҳилолий кўчаси 3-тор кўчаси.
Сув босимининг пасайиши — Яккасарой тумани: Боғибўстон кўчаси Чўпонота кўчасидан Муқимий кўчасигача, Хазинабоғ, Саъди Сирожиддинов кўчалари, Чўпонота кўчаси Шота Руставели кўчасидан Бўрижар ариғигача, Шота Руставели кўчаси Чўпонота кўчасидан Бобур кўчасигача, «Мерос», Муқимий, «Тўқимачи» маҳаллалари.
6 апрель 9:00 дан 7 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Мирзо Улуғбек тумани: Қорасув- 1, 2, 3,4 мавзелари, Фазо, Садаф, Гулсара, Латофат кўчалари.
10 апрель 9:00 дан 11 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Сергели тумани: «Нўғойқўрғон», «Чоштепа», Алишер Навоий маҳаллалари.
11 апрель 9:00 дан 12 апрель 21:00 гача
Сув бўлмайди — Мирзо Улуғбек тумани Мирзакалон Исмоилий, Тамарахоним мавзелари, Қори Ниёзов, Маҳатма Ганди, Дархон, Мустақиллик, Асака кўчалари тор кўчалар билан бирга.
Яшнобод тумани: «Истиқлол», «Семурғ», «Бешқўрғон» маҳаллалари.
Сув босимининг пасайиши — Мирзо Улуғбек тумани: Содиқ Азимов кўчаси тор кўчалари билан.
Миробод тумани: Яккачинор тумани.
Яшнобод тумани: «Машинасозлар», «Тўйтепа» маҳаллари, Япония, Белоруссия, Украина, Индонезия, Хитой, Туркия элчихоналари.
15 апрель 9:00 дан 16 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Яшнобод тумани: «Тўйтепа» маҳалласи, Содиқ Азимов кўчаси тор кўчалари билан, Тўйтепа, Яхё Ғуломов, Боку, Санжар, Миғроб, Ўш, Фарғона йўли кўчалари.
Сув босимининг пасайиши — Мирабод тумани: Яккачинор кўчаси.
18 апрель 9:00 дан 19 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Сергели тумани: «Қипчоқ» маҳалласи, Дарёбўйи 4-тор кўчаси, Нилуфар кўчалари тор кўчалари билан.
Сув босимининг пасайиши — Сергели тумани: «Дарёбўйи» маҳалласи, Дарёбўйи 3-, 7-тор кўчалари, Сергели- 3, 4 мавзелари.
19 апрель 9:00 дан 20 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Учтепа тумани: «Шафтолизор» маҳалласи, Истроҳат, Шоир кўчалари тор кўчалари билан.
Сув босимининг пасайиши — Учтепа тумани: «Истироҳат» маҳалласи.
25 апрель 9:00 дан 26 апрель 21:00 гача
Сув бўлмайди — Учтепа тумани: «Катта Қаъни», «Фозилтепа» маҳаллалари, Қурилиш кўчаси, Қурилиш 2-тор кўчаси, Изза 14-,16-тор кўчалари.
Шайхонтоҳур тумани: «Чорсу», «Гулобод», «Боғкўча», «Сархумдон», «Қоратош», «Чақар», «Янги Камолон», «Ҳувайдо», «Гулбозор», «Сузукота», «Исломобод», «Оқлон», «Шофайз», «Янгишаҳар», «Обиназир», «Кохота» маҳаллалари, Яланкор, Самарқанд дарвоза, Фурқат, Хожа Аҳрор кўчалари,Навоий кўчасидаги №42, 44 уйлар, ТЦ-3.
Олмазор тумани: Чустий, Алишер Навоий, «Беруний майдони», «Хончорбоғ», «Алоқа», Фаробий, «Чимбой-2», «Қорасарой», «Гузарбоши», «Қуштут», «Аллон», «Эски шаҳар», «Ҳасти Имом», «Қумлоқ», «Хофиз Кўҳакий», Исмоил Шоший, «Истиқлол» маҳаллалари.
Сув босими пасайтирилади — Шайхонтоҳур тумани: Ц-15, Бешёғоч мавзелари, «Коҳота» маҳалласи.
27 апрель 9:00 дан 28 апрель 9:00 гача
Сув бўлмайди — Яшнобод тумани: 1- ва 2- кварталлар, Асалабод.
Сергели тумани: Сергели- 8 мавзеси.
Сув босими пасайтирилади — Сергели тумани: Сергели- 5, 6, 7, 8а, Сергели-2, 3, 4 мавзеларида 9 қаватли уйлар.
2 май 9:00 дан 3 май 9:00 гача
Сув бўлмайди — Учтепа тумани: «Пахтакор», «Журжоний, «Кўкча Оқтепа» маҳаллалари, ТЦ-5.
Шайхонтоҳур тумани: Бешқайрағоч, Зафаробод, Ипакчи кўчалари тор кўчалари билан, «Ипакчи» маҳалласи.
Олмазор тумани: «Беруний майдони», «Университет», Кичик ҳалқа йўли 2-Чимбой кўчасидан Беруний кўчасигача.
Сув босими пасайтирилади — Шайхонтоҳур тумани: «Зафаробод», «Шофайз» маҳаллалари, Зафаробод 4-тор кўча, Истироҳат, Оқибат, Кўкча, Кўкча дарвоза кўчалари.
4 май 9:00 дан 5 май 9:00 гача
Сув бўлмайди — Мирзо Улуғбек тумани: Олмачи кўчаси тор кўчалари билан, Салор кўчаси тор кўчалари билан, Қутб, Сайрам кўчалари, Буюк ипак йўли кўчасидаги №1, 1а, 2, 18, 65, 67, 73 уйлар, БЎЗ-1 мавзеси.
Сув босими пасайтирилади — Мирзо Улуғбек тумани: Содиқ Азимов кўчаси тор кўчалари билан.
Миробод тумани: Яккачинор кўчаси.
11 май 9:00 дан 12 май 9:00 гача
Сув бўлмайди — Шайхонтоҳур тумани: Навоий кўчасидаги №42, 44 уйлар, Зарқайнар кўчасидаги №1 уй, Яланкор, Хўжа Аҳрор кўчалари, Қоратош, Чорсу мавзелари.
Сув босими пасайтирилади — Шайхонтоҳур тумани: Олмазор мавзеси.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи машиналар юборилади.
Маълумотлар учун телефонлар: 256−10−95, 252−55−78, 252−60−08.