26 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг +30…+32 даражагача кўтарилиши ҳамда 27−30 апрель кунлари жала ёғиб ўтиши муносабати билан кўплаб тоғ дарёларида сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет «Газета.uz"га хабар қилди.
27 апрель — 1 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Қирғоқларнинг ўпирилиши ҳамда дарё ўзанларига туташ участка ва ҳудудларни сув босиши мумкин. 28 апрелга қадар 2200 метрдан баланд ҳудудларда тупроқ кўчиши ҳам мумкин.
27 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ эҳтимоли бор. Ғарбий шамол 5−10 м/с тезликда эсиб, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +15…+17, кундузи — +20…+22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ эҳтимоли бор. Ғарбий шамол 5−10 м/с тезликда эсиб, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +12…+17, кундузи — +18…+23 даража бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол ғарбийга ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсиб, 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +12…+17, кундузи — +20…+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ эҳтимоли бор. Ғарбий шамол 5−10 м/с тезликда эсиб, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +12…+17, кундузи — +18…+23 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ эҳтимоли бор. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсиб, 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +12…+17, кундузи — +15…+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +6…+11, кундузи — +13…+18 даража бўлади.
Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +7…+12, кундузи — +10…+15 даража атрофида бўлади.