Аҳадбек Ҳайдаров Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Президент шу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Аҳадбек Ҳайдаров ижтимоий соҳалар, илм-фан, бошқарув органлари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини молиялаштириш масалаларини назорат қилади.
Тайинловга қадар Аҳадбек Ҳайдаров (1971 йилда туғилган) «Микрокредитбанк» бошқарув раиси лавозимида фаолият кўрсатган.