Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси раиси, профессор Абдулла Худайбергенов 27 май куни 82 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Абдулла Худайбергенов 1936 йилда Тўрткўлда туғилган. 1959 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини Мўйноқ туман шифохонасида жарроҳ сифатида бошлаган. 1960 йилларда Мўйноқ туман шифохонасида бош шифокор вазифасида ишлаган.

1970 йилларда Қорақалпоғистон АССР, 1981−1986 йилларда эса Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган.

Шундан сўнг 2004 йилнинг охирига қадар Восит Вахидов номли Республика ихтисослашган хирургия маркази директори бўлган.

«Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси буюк устознинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдиради», — дея хабар қилди ассоциация ижрочи директори Зоҳид Абдураҳимов.