Ином Мажидов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Президент 20 июнь куни шу ҳақдаги фармонни имзолади, деб хабар қилди ҳукумат портали.
У мазкур лавозимга Президентнинг бошқа фармони билан Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган Рустам Қосимов ўрнига тайинланди. Аввалроқ мазкур лавозимда Савдо-саноат палатасига раҳбарлигига тайинланган Адҳам Икромов фаолият кўрсатар эди.
Тайинловга қадар Ином Мажидов 2016 йил сентябрдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача эса ОЎМТВ олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи бўлган.