Ўзбекистон Президентининг 21 июндаги фармонига мувофиқ, Шуҳрат Атабаев Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Шуҳрат Атабаев (1978 йилда туғилган) мазкур тайинловга қадар — 2015 йилдан буён Ўзбекистон Халқ банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Банк тизимида 2001 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.
Тошкент Молия институти битирувчиси (2000 йил). Сиёсий фанлар миллий институти (Япония, 2005) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.