Жамол Махсудов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Жамол Махсудов (1972 йилда туғилган) 2015 йил сентябридан"Ўзбектелеком" миллий телекоммуникациялар операторининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эли. Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси (1994 йил).