25 июль куни тахминан соат 16:00да Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган тўққиз киши шикастланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати Москвадаги мамлакат элчихонаси ва Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига таянган ҳолда хабар қилди.
Тўқнашувда «Лада-Ларгус» ва «Форд Мондео» автомобиллари иштирок этган. Ўзбекистон фуқаролари «Лада-Ларгус"да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган.
Жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:
1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич,
2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли,
3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович,
4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич,
5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.
Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937 639−01 43 рақами орқали маълумот олишлари мумкин.
Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси назорати остига олинган.