«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев лавозимидан озод этилди. Агентликка илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясини бошқариб келаётган Фурқат Зокиров раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали сайти.
«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев «Ўзбеккино» бош директорининг биринчи ўринбосари бўлди. Низомий Маҳмудов эса бош директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида қолди.