Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 25 августдаги 11-ялпи мажлисда Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик миссиялари янги раҳбарини тайинлади.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимига Алишер Аъзамхўжаев тайинланди. У июлдан буён МДҲ давлатлари, жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари лавозимини эгаллаб келган.